МЕЛАРГИНОЛ - юрак ва қон томирлар саломатлиги учун замонавий комплекс

Бугунги тезкор ҳаёт тарзи, доимий стресс, нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлик нафақат катта ёшдагиларда, балки 25–30 ёшли инсонларда ҳам юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Қон босимининг кўтарилиши, бош оғриғи, тез чарчаш, юрак соҳасидаги ноқулайлик, қўл ва оёқлардаги увишиш каби белгилар қон айланиши бузилаётганидан дарак бериши мумкин. Бу ҳолатларга ўз вақтида эътибор қаратиш келажакда юзага келиши мумкин бўлган жиддий асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Меларгинол — юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлаш, қон томирлар ҳолатини яхшилаш ва организмни муҳим нутриентлар билан таъминлаш учун яратилган замонавий комплекс маҳсулотдир.
Таркибидаги фаол компонентлардан L-аргинин (300 мг) - Азот оксиди синтезини рағбатлантиради ва қон томирларнинг физиологик кенгайишига ёрдам беради. Бу самарадорлик юқори қон босимидан азият чекаётган беморлар учун жуда муҳимдир.
Арония меваси экстракти (200 мг) - кучли антиоксидантлар манбаи бўлиб, қон томир деворларини ҳимоя қилади, эркин радикалларнинг зарарли таъсирини камайтиришга ёрдам беради.
Метилфолат (400 мкг) - гомоцистеин алмашинувида иштирок этади ва бу айниқса юрак-қон томир тизими фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Фолатнинг биологик фаол шакли бўлганлиги танқисликни тезда тўлдириб беришда ўта муҳим.
Хром пиколинат (40 мкг) - углевод ва липид алмашинувини қўллаб-қувватлайди ва яна қондаги глюкоза даражасининг меъёрда сақланишига ёрдам беради.
А витамини (800 мкг) - ҳужайраларнинг соғлом фаолиятини таъминлаб, бутун бир организмни муҳофаза функцияларини қўллаб-қувватлайди.
Е витамини (10 мг) - кучли антиоксидант таъсирга эгалиги қон томир деворларини оксидловчи стрессдан ҳимоя қилади.
Юрак ва қон томирлар саломатлиги инсоннинг умумий соғлиғи ҳамда фаол ҳаёт кечириши учун муҳим аҳамиятга эга. Турли омиллар юрак-қон томир тизимига қўшимча юклама беради. Шу сабабли организмни зарур нутриентлар ва антиоксидантлар билан таъминлаш муҳим ҳисобланади.
Меларгинол қон айланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларда, юрак-қон томир касалликлари хавф омиллари мавжуд бўлган шахсларда ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилувчи инсонлар рационига қўшимча сифатида қўлланиши мумкин.
Меларгинолнинг асосий афзалликларидан бири — унинг мувозанатлаштирилган ва замонавий таркибга эгалигидир. Таркибидаги компонентлар қон томирлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, организмнинг табиий ҳимоя механизмларини кучайтириш ва ҳужайраларни оксидловчи стресс таъсиридан муҳофаза қилишга кўмаклашади. Шунингдек, маҳсулот юрак саломатлиги учун муҳим бўлган нутриентлар манбаи бўлиб, кундалик рационни бойитишга ёрдам беради.
Меларгинолни мунтазам қабул қилиш соғлом турмуш тарзи тамойиллари билан биргаликда организмнинг умумий функционал ҳолатини қўллаб-қувватлаш ва юрак-қон томир тизими саломатлигини сақлашга хизмат қилади.
Продакт менеджер, врач магистр С. А. Каримова