Оғриқ ва сурункали оғриқ синдроми: даволашга замонавий ёндашувлар

Аннотация: Мақолада ўткир ва сурункали оғриқнинг хусусиятлари, сурункали оғриқ синдромининг асосий сабаблари ҳамда оғриқнинг юзага келиш механизмлари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, сурункали оғриқни комплекс даволаш ҳамда ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қўллаш масалалари ёритилади. Алоҳида эътибор Юницетал препаратининг таъсир этувчи моддаси — ацеклофенакка, унинг яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирига, шунингдек, яллиғланиш ва оғриқ билан кечадиган касалликларда қўлланилишига қаратилади.
Оғриқ ноцицептив тизимнинг фаоллашиши натижасида юзага келадиган организмнинг мураккаб ҳимоя механизми ҳисобланади. Тўқималарнинг шикастланиши, яллиғланиш жараёнлари ёки механик таъсир периферик оғриқ рецепторлари — ноцицепторларнинг фаоллашишига сабаб бўлади. Шундан сўнг оғриқ импульси марказий асаб тизимига узатилади ва у ерда оғриқнинг субъектив ҳисси шаклланади.
Оғриқнинг физиологик вазифаси шикастланиш ҳақида организмни ўз вақтида огоҳлантириш ва ҳимоя реакцияларини ишга туширишдан иборат. Шу билан бирга, оғриқ синдроми узоқ вақт сақланиб қолганда, у мустақил патологик ҳолатга айланиши ва беморнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада пасайтириши мумкин.
Давомийлигига кўра оғриқ ўткир ва сурункали турларга бўлинади. Ўткир оғриқ тўқималарнинг шикастланиши, жароҳатлар, жарроҳлик аралашувлари ёки яллиғланиш жараёнлари натижасида юзага келадиган қисқа муддат давом этувчи симптом ҳисобланади. Унинг асосий хусусиятлари тўсатдан бошланиши, юзага келиш сабаби билан аниқ боғлиқлиги ва шикастловчи омил бартараф этилгандан кейин интенсивлигининг пасайишидан иборат.
Сурункали оғриқ 3 ойдан ортиқ давом этадиган ва кўпинча функционал чекловлар билан кечадиган оғриқ синдромидир. Сурункали оғриқнинг энг кўп учрайдиган сабаблари бўғимларнинг дегенератив-яллиғланиш касалликлари, остеоартроз, умуртқа поғонасининг сурункали касалликлари, мушак-скелет синдромлари, таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиш касалликлари ва нейропатик ҳолатлар бўлиб, у нафақат беморнинг жисмоний ҳолатига, балки уйқуси, эмоционал ҳолати, ҳаракат фаоллиги ва ижтимоий мослашувига ҳам таъсир кўрсатади.
Тўқималар шикастланганда яллиғланиш медиаторлари, жумладан, простагландинлар фаоллашади. Улар оғриқ рецепторларининг сезувчанлигини оширади ва оғриқ сигналининг узатилишини кучайтиради. Простагландинлар синтезида циклооксигеназа ферментлари (ЦОГ-1 ва ЦОГ-2) муҳим ўрин тутади. Циклооксигеназа фаоллигини ингибиция қилиш простагландинлар ҳосил бўлишининг камайишига, яллиғланиш жараёни сусайишига ва оғриқ интенсивлигининг пасайишига олиб келади.
Сурункали оғриқни самарали даволаш комплекс ёндашувни талаб қилади. У асосий касалликни ташхислаш ва даволаш, яллиғланиш жараёнини камайтириш, беморнинг функционал фаолиятини тиклаш ҳамда беморнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фармакотерапияни қўллашни ўз ичига олади. Бунда таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиш касалликларида ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) муҳим ўрин тутади. Улар яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсирга эга.
Unimed компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Юницетал препарати ностероид яллиғланишга қарши препаратлар гуруҳига киради. Препаратнинг таъсир этувчи моддаси — 100 мг ацеклофенак. Таъкидлаш жоизки, ацеклофенак яққол яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлиб, бу уни таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиш касалликлари билан боғлиқ оғриқ синдромларини даволашда қўллаш имконини беради.
Препаратнинг асосий таъсирлари яллиғланиш жараёни фаоллигини камайтириш, оғриқ интенсивлигини пасайтириш, бўғимларнинг функционал фаолиятини яхшилаш ва таянч-ҳаракат тизимида сурункали касалликлари бўлган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат. Юницетал яллиғланиш ва оғриқ билан кечадиган ҳолатларни комплекс даволашда, жумладан, остеоартроз, бўғимларнинг ревматоид касалликлари, умуртқа поғонасидаги оғриқлар ҳамда мушак ва бўғимларнинг яллиғланиш касалликларида ҳам қўлланилиши мумкин.
Препаратнинг афзалликларига унинг қўллаш учун қулай шаклдалиги, комплекс даволаш схемаларига киритиш мумкинлиги ва яллиғланишли оғриқ синдромини даволашнинг замонавий ёндашувларига мувофиқлиги киради.
Оғриқни назорат қилиш замонавий тиббиётнинг асосий вазифаларидан бири. Айниқса, беморнинг фаоллигини сезиларли даражада чеклаши мумкин бўлган сурункали яллиғланишли оғриқ синдромларини ўз вақтида даволаш муҳим аҳамиятга эга. Замонавий яллиғланишга қарши препаратлардан фойдаланиш нафақат оғриқ симптомига, балки унинг шаклланишининг асосий механизмларидан бири — яллиғланиш жараёнига ҳам таъсир кўрсатиш имконини беради. Юницетал яллиғланиш касалликлари билан кечадиган оғриқ синдроми мавжуд беморларни комплекс даволаш имкониятларидан биридир.
B. Yu. Ernazarov, Perfetto Pharm Co kompaniyasi direktori