PERFETTO PHARMCO

PERFETTO PHARMCO компанияси 2025 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини дастлаб 2 та препарат билан бошлаган. Бугунги кунга келиб компания портфелидаги маҳсулотлар сони 7 тага етди. 2026 йил якунига қадар ушбу кўрсаткични тахминан 15 тага етказиш режалаштирилган.
Компаниямиз томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар инсон саломатлиги билан боғлиқ қатор муаммоларнинг ечимини топишга хизмат қиладиган, юқори сифат ва самарадорликка эга замонавий препаратлар ҳисобланади. Маҳсулотларимиз Польша, Украина ҳамда Жанубий Кореяда жойлашган, дунё миқёсида ўзининг ишончли ва сифатли маҳсулотлари билан танилган фармацевтик заводлар томонидан ишлаб чиқарилади.
Қисқа вақт ичида препаратларимиз халқимиз орасида ўзининг ишончли харидорларига эга бўлиб, шифокорлар ва беморлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Бу эса компаниямизга бўлган ишонч тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Ҳозирги кунда компаниямизда 30 нафардан ортиқ ходим фаолият юритмоқда. Улардан 5 нафари регион менеджерлари, 25 нафардан ортиғи эса тиббий вакиллардан иборат. Келажакда жамоамиз сафини янада кенгайтириш режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида алоҳида шаклланган жамоаларимиз мавжуд бўлиб, ходимларимиз аҳолини маҳсулотларимиз билан яқиндан таништириш ва улар ҳақида тўлиқ маълумот бериш устида фаол иш олиб бормоқдалар.
Маҳсулотларимиз Кардиология, Неврология, Педиатрия, Гинекология, Ревматология, Терапия, Урология ҳамда Эндокринология соҳаларида кенг қўлланилиши мумкин.
Бир йиллик фаолиятимиз давомида маҳсулотларимиз ҳақида шифокорлар ва беморлардан кўплаб ижобий фикр-мулоҳазалар эшитиб келмоқдамиз. Бу натижалар компаниямизни янада ривожланиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида янги мақсадлар сари интилишга ундамоқда.
Келгусида ҳам Польша ва Жанубий Корея каби давлатлар билан самарали ҳамкорликни давом эттирган ҳолда, бошқа нуфузли фармацевтик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини ҳам юртимиз аҳолисига тақдим этиш ва инсон саломатлигини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.